“Ўзмелиомашлизинг” ДУК жамоаси барча юртдошларимизни, 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан муборакбод этади!

2023-12-07 00:00:00

Конституция куни билан табриклаймиз

Азиз ватандошлар!

“Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси жамоаси Сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллик байрами билан чин қалбдан самимий табриклайди.

Мамлакатимиз Конституцияси халқимизнинг кўп йиллик орзу-интилишларини, мустақил давлатчилигимизнинг ҳуқуқий асосини ўзида мужассам этган олий ҳужжат сифатида барчамиз учун қадрлидир.

Асосий қонунимиз бўлган Конституция мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда юртимизнинг дунёда муносиб ўринга эга бўлишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган барча ватандошларимизни Конституция куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.