“Ўзмелиомашлизинг” ДУК жамоаси ҳашарда фаол иштирок этди

2019-08-17 00:00:00

Ҳар йили Ватанимиз мустақиллиги олдидан юртимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиш эзгу анъанага айланган. Бу йил ҳам Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида байрамни муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштиришга катта эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилиниши ушбу ишларнинг узвий давоми бўлди.

“Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ходимлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишди. 17 август, шанба куни эрта тонгдан корхона биноси ҳудудида ободонлаштириш ишлари бошланиб кетди. Кўчалар супурилиб, хазонлар тўпланди, дарахтларга шакл берилиб оқланди. Шунингдек, ҳудуд қуриган шох-шаббалар, чиқиндилардан тозаланди.

“Ўзмелиомашлизинг” ДУК

Ахборот хизмати