Лизинг техникалари ҳолати доимий мониторинг қилинмоқда

2019-08-14 00:00:00

 “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси томонидан лизинг асосида берилган техникаларнинг узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаш, улардан самарали ва унумли фойдаланиш, аниқланадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва носоз техникаларнинг иш унумдорлигига таъсир этишининг олдини олиш мақсадида корхонада мавжуд техникаларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш йўлга қўйилган. Шу мақсадда 2019 йилнинг 29 июлидан 2 августига қадар Наманган вилоятига лизинг асосида берилган техникаларнинг жорий ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг жараёнида техникаларнинг соз ёки носоз ҳолатда эканлиги мақсадли ишлатилиши, техник кўрикдан ўтказилганлиги, GPS қурилмасинг ҳолати ва ундан фойдаланилаётганлиги, техниканинг “Давтехназорат” инспекциясида рўйхатга олиниши каби маълумотлар ўрганиб чиқилди.

Унда Намангандавсувмахсуспудрат”, “Нориндавсувмахсуспудрат”, “Попдавсувмахсуспудрат”, “Мингбулоқдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхоналари ҳамда Катта Наманган магистрал канали бошқармаси ва Норин-Сирдарё ирригация тизимлари хавза бошқармасига лизинг асосида етказиб берилган жами 50 дан ортиқ ирригация ва мелиорация техникалари кўздан кечирилди.

Мониторинг натижасида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, носоз ҳолатдаги техника воситаларини таъмирлаш юзасидан “Ўзмелиомашлизинг” ДУКнинг етакчи мутахассислари томонидан керакли тавсиялар бериб ўтилди ва маълумот тариқасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этилди.

 

“Ўзмелиомашлизинг” ДУК

Ахборот хизмати