Aziz yurtdoshlarim Navro'z bilan!

2024-03-21 00:00:00

Ассалому алайкум азиз ватандошлар!

«Ўзмелиомашлизинг» ДУК жамоаси барчангизни юртимизга кириб келаётган шарқона янги йил 21-март Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан чин қалбдан муборакбод этади.

Наврўз айёми хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака олиб келсин. Қалбларимиз шодлик ва қувончга тўлган мана шу лаҳзаларда катта орзу ниятлар билан янги меҳнат мавсумини бошлаётган миришкор деҳқон ва фермерларимизга ҳосили мўл бўлишини тилаб қоламиз.

         Наврўзи олам ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга бахт ва қувонч олиб келсин!

Барча пок орзу-ниятларимиз амалга ошсин!